Селектив (танланган) атирлар ўзида мужассам бўлган ноодатий комбинациялар ва компонентлар, шунингдек, махсус ишлаб чиқариш технологияси билан ажралиб туради. Селектив ифорлар эгалари муваффақиятли, етук, нафис дидга ва фаол ҳаёт тарзига эга бўлган замонавий одамлардир. Бу ифорлар ҳар бир инсонда ўзига хос таралади.
Люкс парфюм кўп жихатдан хашаматли заргарлик буюмларига ўхшайди. Уни яратиш учун улкан мехнат ва ноёб истеъдод талаб этилади, буларсиз чинакам ноёб ифорни олиш мумкин эмас. Келинг, эксклюзив парфюмерия оммавий парфюмериядан қандай фарқ қилишини тушунишга харакат қилайлик.
Композиция устида ишлаётганда, энг юқори даражадаги хушбўй ифорларни яратадиган парфюмерлар гўёки бадиий асар яратадилар. Улар мижозга ёқишга ҳаракат қилмайди ва асосан ноталар билан тажриба ўтказиб, мураккаб экстравагант ва интеллектуал композициялар яратади. Шу сабабли, тажрибасиз одам учун энг яхши селектив ифорларни - замонавий санъат асари сифатида тушуниш ва қадрлаш қийин.
Селектив ифорлар гурухларининг фужер, гурман, зираворлар ва шарқона линейкалари тақдим этилган. Маҳсулотлар кенг реклама қилинмайди, улар асосан ихтисослашган бутикларда сотилади. Ифорлар идишлари ўзига хос дизайнга эга, дизайнда қимматбаҳо тошлар, мозаика ва табиий материаллар қўлланилади.
Селектив ифорлар 12 соат ичида тери устида ёрқинлашади, кийимдаги ифорлар эса 24 соат давомида таралади. Селектив махсулотларни ишлаб чиқариш учун ингредиентлар кўпинча табиий ва экологик тоза эфир мойлари, ўсимлик ва бошқа экстрактлардан иборат бўлиб, консервантлар, хид берувчилар ва бошқалар ишлатилмайди.